Ўзбекистонда 2024 йилда «103» хизматига 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган. Бундай чақириқлар ўтган йилга нисбатан 792 тага камайган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази январь-сентябрь ойларида 9,9 миллионта чақириқ қабул қилди. Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди. Чақирувларнинг 2,5 миллионтасида беморлар сурункали касалликлардан шикоят қилган.
Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.
Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.
2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида «Тез ёрдам» хизматига 3,1 миллионта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 812 247 таси сурункали касалликлар, 19 114 таси эса туғруқлар учун чақирилган.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги филиалларига 70 та Volkswagen Caddy автомашиналари берилди.
Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига 13 млн 522 мингта қўнғироқ келиб тушди. Бу 2022 йилгидан ярим миллионтага кўп дегани. Энг кўп мурожаат Фарғона водийси ва Тошкент шаҳридан бўлди. Аввалроқ ССВ қўнғироқларнинг 3,5 мингтаси ёлғон чақириқ эканини билдирганди.
Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез ёрдам хизматига жами 3505 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Аввалроқ бундай чақириқлар учун чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилганди.
Jizzax Auto заводи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам автомобилларининнг навбатдаги партиясини — 108 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Режалаштирилган 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда, дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 1752 марта ёлғон чақириқ келиб тушди. Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келди.
Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.
Сурхондарё вилоятида фельдшерлар синов тариқасида «тез ёрдам» чақирувига скутерларда ҳам бормоқда. Бунда тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра олиш мақсад қилинган. Улар аҳволи оғир бўлмаган беморларга биринчи ёрдамни кўрсатиб қайтади.
Асака туманида 30 яшар шошилинч тиббий ёрдам шифокори беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди. Бунга эрнинг рашк қилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди. Эркак онасига аёл шифокор жўнатилишини талаб қилган, бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмагани сабабли эркак шифокорлар юборилганди.
Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 24 ёшли фуқаро «Тез ёрдам» ходимини калтаклади. У чақирувга аёл ҳамшира келмагани учун жанжал кўтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларга тез тиббий ёрдам хизмати учун 110 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Шу пайтга қадар «103» хизматида 2938 дона автомобил хизмат кўрсатиб келган.
2022 йил давомида «Тез ёрдам» хизматига 13 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган, 1,1 миллион киши касалхонага ётқизилган. 2021 йилда бу чақириқлар сони 12,5 миллионни ташкил этганди.
Суд тез ёрдам ҳайдовчисини ёлғон маълумот тарқатганликда айбдор деб топди, бироқ у жавобгарликка тортилмади ва огоҳлантириш берилди. Аввалроқ ҳайдовчилар уларга келган жарималар ойликларидан ушлаб қолинаётганини айтиб, видеомурожаат йўллаганди. ИИВ эса жарималар бекор қилинишини билдирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг